Қўқон шаҳрида яширин цехда қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқарган шахслар қўлга олинди. Улардан умумий қиймати қарийб 1,9 млрд бўлган дори ва қадоқлар мусодара қилинди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида икки фуқаро умумий қиймати салкам 44 минг долларлик 4000 қути қалбаки дори воситаларини сотаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.
Наманганда «Зодак», «Анаферон», «Хилак Форте» ва «Витамин В6» номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими қўлга олинди. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.
7 ой давомида дори воситаларини дорихоналардан ташқарида сотиш, шунингдек, қалбаки ва сифатсиз дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан боғлиқ 82 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Яна 52 та қонунбузарлик инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг